Huawei компанияси CDP халқаро экология ташкилоти томонидан тан олинди

Huawei иқлим ўзгариши ва ахборот ошкоралиги соҳасидаги ҳаракатлари учун CDP ташкилотидан энг юқори баҳо олди. Халқаро экология нотижорат ташкилоти компанияни иқлим ўзгариши бўйича «А рўйхати»га киритди ва Huawei Хитойнинг материкдаги мукофотни қўлга киритган ягона фирмасига айланди. CDP, шунингдек, Huawei’га «Атоқли экологик етакчилиги учун мукофот»ини топширди.

Huawei «Сайёрани яхшилаш учун технология» концепциясига амал қилади, бу «яшил» ривожланишга кўмаклашиш ва иқлим ўзгаришига қарши курашда технологиядан фойдаланишни англатади. Huawei компаниясининг фикрича, АКТ технологиялари углерод чиқиндиларини камайтириш, қайта тикланувчи энергияни ривожлантириш, айланма циклли иқтисодиётни ривожлантириш ва ва табиатни муҳофаза қилиш учун кучли воситадир.

Huawei ўз фаолияти орқали энергияни тежаш ва чиқиндиларни камайтириш, шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбаларидан кўпроқ фойдаланишни рағбатлантиришга ҳаракат қилади. Digital Power бизнес бўлими глобал энергия алмашинувини осонлаштириш учун экологик тоза энергия ишлаб чиқариш, транспортни электрлаштириш ва яшил АКТ инфратузилмаси каби соҳаларга эътибор қаратади. 2022 йил охирига келиб, Huawei ўз мижозларига 695,1 миллиард кВт/соатдан ортиқ яшил энергия ишлаб чиқаришга ва истеъмолчиларнинг энергия сарфини 19,5 миллиард кВт/соатга камайтиришга ёрдам берди, бу, деярли, 340 миллион тонна CO2 чиқаришнинг олдини олишга тенгдир. Бундан ташқари, Huawei ўз маҳсулотининг ҳаёт айланишини бошқаришда айланма иқтисод концепциясидан фойдаланади, янада экологикроқ материаллар ва янада экологикроқ қадоқлашдан фойдаланишга, ўз жараёнларида углерод чиқиндиларини камайтиришга ва камроқ миқдордаги чиқинди билан чидамлироқ маҳсулотлар ишлаб чиқаришга интилади. Ўз саъй-ҳаракатларига қўшимча равишда компания атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ташкилотлари ва илмий-тадқиқот институтлари каби ҳамкорлар билан ўрмонларни, сув-ботқоқларни, океанларни ва умуман, табиатни ҳимоя қилиш учун инновацион технологиялардан фойдаланиш бўйича ҳамкорлик қилади.

Бошқарув директори ва Huawei корпоратив барқарор ривожланиш қўмитаси директори Тао Жингвен айтишича, «Барқарор ривожланиш Huawei умумий стратегиясининг муҳим қисмидир. Биз иқлим ўзгариши глобал муаммосини ҳал қилишда технология янада инклюзив ва экологик тоза дунёни яратиш учун барқарор ривожланишнинг асосий омили деб ҳисоблаймиз. Huawei глобал мижозлар, етказиб берувчилар ва ҳамкорлар билан турли соҳаларда экологик тоза ва барқарор ривожланишни рағбатлантириш ҳамда углерод чиқиндилари паст даражада бўлган жамият қуриш учун ҳамкорлик қилишдан умидвордир».

CDP корпоратив ва таъминот занжири бўйича глобал директор Декстер Галвин Huawei’ни эришган ютуқлари билан табриклади. У шундай деди: «Экологик шаффофлик — чиқиндисиз, табиатга дўстона муносабатдаги келажак сари биринчи ҳаётий қадамдир. Бутун дунё бўйлаб экстремал об-ҳаво шароитидан тортиб, табиатнинг мисли кўрилмаган йўқотишларигача доимий равишда ортиб бораётган экологик муаммолар йилида трансформацион, шошилинч ва ҳамкорликдаги ўзгаришларга бўлган эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқдир».

Галвин қўшимча қилди: «CDP иқлим, ўрмон ва сув ресурслари соҳаси етакчилиги деб аталиши мумкин бўлган талабни суришда давом этар экан, биз А рўйхатидаги компанияларнинг амбициялари ва ҳаракатларини ҳамда бу рўйхатга кирмоқчи бўлганларнинг шу ишни қилишга интилишини кўришга умид қиламиз».

Huawei Ўзбекистонда 23 йилдан ортиқ фаолият юритиб, «яшил» технологияларни жорий этиш ва атроф-муҳитни қўллаб-қувватлашга ҳам катта эътибор қаратмоқда. 2020 йилда компания Green Uzbekistan ташаббусини бошлаб, унинг доирасида БМТ Тараққиёт дастурининг «Green Aral Sea» ва «Юксалиш» умумхалқ ҳаракатининг «Бир миллион дарахт» каби экологик лойиҳаларига қўшилди. Муқобил энергия манбаларини кенг жорий этиш бўйича узоқ муддатли режаларни ҳисобга олган ҳолда, Huawei ҳамкорлар билан биргаликда йирик саноат электр станциялари, тижорат ва саноат тармоқлари, шунингдек, хусусий уй хўжаликлари учун қуёш батареяси ечимларини ишга туширишда қатнашмоқда. Яқинда амалга оширилган лойиҳалардан бири Тошкентдаги Турин политехника университетида электр станциясининг ишга туширилиши бўлди.

Полезные ссылки

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Orolbo‘yi Xalqaro innovatsiya markazi

Адрес: ССГ Саманбай, Нукус 230100, Республика Каракалпакстан, Узбекистан

Телефон: +998 (61) 225-74-56

Эл. почта: info@iic-aralsea.org, iic-aralsea@exat.uz

Режим работы: Понедельник-Пятница, с 09:00 до 18:00

Открыть в яндекс.карты