Акцияси доирасида дарахт кўчатлари экилди

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ижросини таъминлаш мақсадида Хўжайли туманида оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ишсиз, уй-жойга муҳтож оилалар истиқомат қиладиган “Ижтимоий шаҳарча” ҳудудида «Бир миллион дарахт» умуммиллий акцияси ташкил этилди.

“Долзарб 40 кунлик” тадбирлари доирасида ўтказилган акциянинг очилиш маросимида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси, Хўжайли тумани ҳокимлиги,  Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази мутасаддилари, “Миллий тикланиш” ҳамда Ўзбекистон экологик партияси депутатлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, ёшлар, туман фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. –Акцияни ўтказишдан мақсад, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, ҳудуд гўзаллигини янада ошириш, табиатнинг софлигини сақлаш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширишдан иборат, – дейди  “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси раиси Тажибай Романов. –Тадбир Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Ўзбекистон экологик партияси Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилоти, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси томонидан қўллаб-қувватланди. “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати фаоллари ташаббуси БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан қўллаб-қувватланди ва 2019 йил 24 октябрь куни “Бир миллион дарахт” акциясига Ўзбекистоннинг шимолий ҳудуди – Қорақалпоғистон Республикасидан старт берилди. Биринчи дарахт партияси –100 туп арча кўчати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази ҳудудида ўтқазилди. Шундан кейин 2020 йил 6 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказининг Мўйноқ туманидаги ер майдонига   6 минг туп, 2021 йил 6 ноябрь куни Бўзатов туманида1 минг туп, 2022 йил 12 март куни Нукус шаҳрида миллий маданий марказлар ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг   “Дўстлик уйи” ҳудудида 100 туп дарахт кўчати экилди. Навбатдаги акция “Ижтимоий шаҳарча” ҳудудида давом этиб, иштирокчилар томонидан 100 туп мевали ва манзарали дарахт кўчати ўтқазилди.  Уларни парваришлаш ва мазкур ҳудудни обод сақлашни “Ижтимоий шаҳарча” маъмурияти ўз зиммасига  олди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА мухбири

Полезные ссылки

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Orolbo‘yi Xalqaro innovatsiya markazi

Адрес: ССГ Саманбай, Нукус 230100, Республика Каракалпакстан, Узбекистан

Телефон: +998 (61) 225-74-56

Эл. почта: info@iic-aralsea.org, iic-aralsea@exat.uz

Режим работы: Понедельник-Пятница, с 09:00 до 18:00

Открыть в яндекс.карты